Таиланднинг жанубий провинциялари давомий тошқинлар оқибатида ҳафта давомида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
5 декабрь куни табиий офат оқибатида Таиланд жанубида темирйўл ҳаракати қисман тўхтатилди. Накхонситхаммарат провинциясидаги темирйўл участкаси сув остида қолди. Натижада Бангкокдан мамлакатнинг беш ҳудудига йўл олиши керак бўлган ўнлаб поездлар ҳаракати бекор қилинди.
Таиланд метеорология департаментининг маълум қилишича, ёғингарчилик яна бир неча кун давом этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)