5 декабрь куни Москва шаҳрида 874 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Meduza» шаҳар ЙПХ бошқармасига асосланиб хабар берди.
Нохуш ҳолатларга ёғаётган кучли қор, ҳайдовчиларнинг оралиқ масофа қоидаларига амал қилмагани ва сирпанчиқ трассаларда тезликни меёридан оширгани сабаб бўлган.
Москвада 6 декабрь куни ҳам кучли қор ёғиши айтиб ўтилган бўлиб, ҳайдовчиларга ўз автомашинасида йўлга чиқмаслик тавсия этилган. Боиси бир сутка ичида қорнинг ердаги қалинлиги 22 сантиметрга қадар етиб қолган.
«ТАСС» нашрининг қайд этишича, 2 киши ҳаётдан кўз юмганидан ташқари, яна 18 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлар олган. Ҳайдовчиларнинг 9 нафари пиёдалар учун мўлжалланган йўлкаларга қадар чиқиб кетган.
2016—2017 йилги қиш мавсуми ҳисобидан кучли қор иккинчи бор катта бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлди. Шу йилнинг 11 ноябрь куни 880 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилганди. Солиштириш учун, 2015 йилнинг бутун бир декабрида Москва шаҳрида 1015 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилганди.
Изоҳ (0)