Франция президенти Франсуа Олланд шу вақтгача мамлакат ички ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Бернар Казнёвни бош вазир этиб тайинлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Казнев Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимида Мануэль Валсни алмаштирди. Валс 2017 йили бўлиб ўтадиган президент сайловларида қатнашиш учун 5 декабрь куни истеъфо берган эди.
Франция Ички ишлар вазирлигига энди Брюно Ле Ру раҳбарлик қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)