Колумбия ҳуқуқ-тартибот ходимлари АҚШ, Канада ва Мексикада йўл олиши кутилган 2 тонна кокаин моддасини мусодара қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, қўлга олинган гиёҳванд моддалар партиясининг қора бозордаги қиймати 100 миллион долларга тенг.
Колумбиянинг Сибате муниципалитетида ўтказилган операция давомида беш нафар Мексика фуқароси ҳибсга олинди. Тахминларга кўра, улар «Лос-Сета» наркокартели аъзолари бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)