Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф агар АҚШ санкцияларни узайтирса, Теҳрон атом бўйича келишувни амалга оширишни тўхтаташи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Press TV маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Эрон ТИВ раҳбарининг мазкур баёнотига АҚШ президенти Барак Обама конгресснинг ҳар иккала палатаси томонидан қабул қилинган Эронга қарши санкцияларни ўн йилга узайтириш ҳақидаги қонунни имзоламоқчи эканлиги ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлди.
Санкциялар ҳақидаги қонун 1996 йилда қабул қилинган эди. Унинг асосий қоидалари Теҳронга ядро қуроли яратишга халақит бериш учун Эрон энергетика соҳасига қарши йўналтирилган.
Ҳужжатнинг амал қилиш муддати 2016 йилнинг декабрида тугайди.
Эрон билан келишувга қарамасдан Вашингтон қонунни кучда қолдиришни истамоқда. Бунга АҚШ Теҳрон келишувни бузаяпти деб ҳисоблаган ҳолларда санкция режимини қайтариш имконига эга бўлиш мақсади кўзланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)