Дамашқ вилоятидаги ат-Талл шаҳри Сурия ҳукумати назорати остига ўтди. Урушга қадар шаҳарда 60 минг киши истиқомат қилар эди, деб хабар беради «ТАСС».
«Сурия армиясининг Алеппо шарқий кварталларини озод қилишдаги муваффақиятлари муносабати билан яна бир шаҳар — ат-Талл шаҳридаги жангарилар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди ва амнистиядан фойдаланган ҳолда аҳоли яшаш пунктини тарк этди. Жангарилар қаршилик кўрсатишни тўхтатди ва музокаралар асносида оилалари билан бирга Идлибга кетиш ниятини билдирди», — дейилади Россия томонларни яраштириш маркази тарқатган баёнотда.
Шаҳардан чиқиб кетиш олдидан жангарилар оғир қуролларини, шунингдек, 200 дан ортиқ ўқотар қурол ва ўқ-дорини ҳукумат қўшинларига топширди.
Изоҳ (0)