Индонезия полициясининг икки двигателли M-28 Skytruck самолёти йўқолган деб эълон қилинди. Унинг бортида 15 киши бор эди, деб хабар беради «РБК».
Индонезия ҳарбий-денгиз флоти қутқарув операциясига учта кема ва иккита патруль қайиғини юборди. Сингапур фуқаро авиацияси бошқармаси Индонезия полицияси самолёти Батам оролига яқин ерда, денгиз устида эканлигида диспетчер билан алоқани йўқотганини тасдиқлади.
Бир муддатдан The Straits Times M-28 Skytruck бўлаклари балиқчилар томонидан Пулау Лингга ороли яқинида топилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)