Футбол бўйича Қатар Юлдузлар Лигасининг 9-туридан кейин ҳам ўзбекистонлик футболчи тўп сурадиган «Ал-Жаиш» пешқадам бўлиб турибди.
Рашидов тўлиқ ўйнаган «Ал-Аҳли»га қарши беллашувда Лукас Мендеснинг 86-дақиқада урган голи ягона бўлиб қолди. Мазкур ғалабадан кейин «Ал-Жаиш» 25 очко билан Юлдузлар Лигасида пешқадам бўлиб турибди.
Испаниялик футболчи Хави тўп сурадиган «Ас-Садд» клуби 9-турда «Ал-Хор»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол айнан Хави томонидан урилди. Ҳисобида 21 очкоси бор «Ас-Садд» лигада учинчи бўлиб турибди.
9-турдан кейин Хавида ҳам, Сардор Рашидовда ҳам 4 тадан гол бор. Лигада «Лаҳвия» клуби аъзоси Ал-Араби 12 та гол билан тўпурар бўлиб турибди.
Изоҳ (0)