Brent маркасидаги нефтнинг февраль фьючерслари нархи Лондон биржасидаги савдолар чоғида 2,2 фоизга ошиб, баррелига 53,4 долларгача етди, деб ёзади «Ведомости». Бунгача Brent нефтининг бир баррели шу йилнинг 19 октябрида 53 долларгача кўтарилган эди.
WTI маркасидаги нефтнинг январь фьючерслари эса 2,57 фоизга — баррелига 50,71 долларгача қимматлашди.
Нефть ОПЕК саммитида қабул қилинган нефть қазиб олишни суткасига 32,5 миллион баррелгача қисқартириш ҳақидаги қарор фонида қимматлашмоқда. 2017 йил 1 январдан ОПЕК мамлакатлари бир кунда қазиб олинадиган ўртача нефть ҳажмини 1,164 миллион баррелга камайтиради.
Изоҳ (0)