АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп АҚШ бошқа мамлакатларда сиёсий режимларни ағдаришга қаратилган сиёсатни олиб боришга интилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Цинциннатида ўз тарафдорлари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз режимлар ва ҳокимиятларни ағдармаймиз. Яқин Шарқдаги 6 триллион долларни эслайсизми? Бизнинг мақсадимиз — барқарорлик, тартибсизлик эмас. Чунки биз ўз мамлакатимизни қайта тикламоқчимиз», — деди Трамп.
Нашр эслатишича, аввалроқ Трампнинг ўз президентлиги чоғида Яқин Шарқ, Шарқий Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда қуруқликдаги қўшинлари сонини сезиларли даражада кўпайтириш нияти маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)