Россиянинг «Лукойл» компанияси ўзига тегишли олмос бизнеси — «Архангельскгеодобича» АЖ акцияларининг 100 фоизини «Откритие Холдинг» гуруҳига 1,45 миллиард долларга сотади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Лукойл»нинг молиявий ишлар бўйича катта вице-президенти Александр Матициннинг сўзларига қараганда, нефтга ихтисослашган компаниянинг олмосга ихтисослашган активини сотиш бўйича қарор акциядорлик қийматининг самарали монетизацияси мақсадида қабул қилинди.
Келишув 2017 йилнинг биринчи чорагида ёпилиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)