Рио—2016 Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов «Олтин Мангуст» совринига лойиқ кўрилади. Бу ҳақда «Оламспорт» маълумот берди.
Саккизинчи бор ташкил этилаётган International Sports Award “Golden Mongoose” маросимига спортда юқори натижаларни қўлга киритган инсонлар таклиф этилади. Ўтган давр мобайнида 80 га яқин спорт усталари уни қўлга киритган.
Украинанинг Одесса шаҳри мезбонлик қиладиган бу сафарги маросимга икки нафар ўзбекистонлик таклиф этилган. Рио—2016 Олимпиадасида барча рақибларини мағлуб этган Ҳасанбой Дўстматов ҳамда Бутунжаҳон Бокс Сериясида «Uzbek Tigers» жамоасини ярим финалга қадар етаклаган мураббий Равшан Хўжаев «Олтин Мангус» эгаси бўлади.
Изоҳ (0)