• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Висконсинда АҚШ президенти сайловидаги овозлар қайта ҳисоблаб чиқилади. Ҳиллари Клинтонда президентга айланиш имкони борми?

    Висконсин штати сайлов комиссияси АҚШ президенти сайловидаги овозларни янгидан ҳисоблаб чиқади. Овозларни қайта ҳисоблаш талаби Яшиллар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлган Жил Стайндан чиққан (у ҳам сайловда қатнашиб, мамлакат бўйича 1 фоизга яқин овоз олган). Республикачилар эса уларнинг номзоди (яъни, Дональд Трамп) ғалаба қозонган штатдаги овозларни қайта ҳисоблаш Ҳиллари Клинтон фойдасига ишлаши мумкин, деган фикрда. Meduza нашри нима учун Стайннинг ташаббуси ҳақиқатан ҳам ғалати экани ва Висконсинда бўлаётган бу жараён сайлов якунларига қанчалик таъсир қилиши ҳақида ёзди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Жил Стайн Висконсинда салкам 31 мингта овоз олган — бу штатда тарқатилган жами сайлов бюллетенларининг 1 фоизидан сал кўпроқ. Овозларни қайта ҳисоблаш ташаббуси ортида Ҳиллари Клинтон жамоаси тургани ҳақидаги гумонлар ҳам шу ерда туғилади: овозларни қайта ҳисоблаттиришдан Стайннинг ўзига ҳеч қандай амалий фойда йўқ. Яшиллар номзоди эса Дональд Трамп кичик фарқ билан ғалаба қозонган уч баҳсли штатда овозларни қайта ҳисоблаттирмоқчи — яъни, назарий жиҳатдан Стайннинг ҳаракатлари ҳомийси айнан Клинтон бўлиши мумкин. Трамп Висконсиндаги овозларни қайта ҳисоблашни қаллоблик деб атади.

    Сайлов якунлари бўйича ҳақ-ҳуқуқ талашиш — қимматбаҳо жараён. Жил Стайн Висконсин, Пенсильвания ва Мичиганда овозлар қайта ҳисоблаб чиқилишига эришмоқчи — бунинг учун у ҳар бир штатда камида миллион долларга яқин пул сарфлашга мажбур бўлади (масалан, Мичиганда овозларни қайта ҳисоблашни талаб қилган номзод ҳар бир участка учун 125 доллардан ҳисоблаб, сайлов комиссиялари ходимлари иш ҳақини тўлаши лозим. Штатда сайлов участкалари сони 6300 та, демак, Стайн 787,5 минг доллар тўлаши керак). Стайннинг штаби овозларни қайта ҳисоблаш учун маблағ йиғиш кампаниясини бошлаган ва ҳозиргача қарийб олти миллион доллар тўплаб бўлди — қизиқ томони, Стайннинг штаби ўз сайловолди ташвиқоти учун атиги 4,8 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган эди. Бу ҳам республикачиларнинг танқидига сабаб бўлди.

    Қайта ҳисоблашнинг расмий сабаби — овозларни ҳисоблаш ва сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилиш вақтидаги қоидабузарликлардир. Ваҳоланки, аввалроқ Ҳиллари Клинтоннинг штаби сайлов давомида унинг кузатувчилари бирор-бир жиддий қоидабузарликни аниқламаганини таъкидлаган эди. Боз устига, Оқ уй вакиллари ҳам сайлов натижаларини адолатли деб ҳисоблаш лозимлиги ва сайлов куни ташқи томондан (хусусан, хакерлар томонидан) ҳеч қандай аралашув кузатилмаганини маълум қилган эди. Сайловдаги қаллоблик ва сохталаштирувлар ҳақида ҳаммадан ҳам кўпроқ Дональд Трамп гапирганди — унинг сўзларига кўра, «миллионлаб одамлар» Клинтонга ноқонуний овоз берган. Мазкур баёнот расман тасдиқланмади.

    Ҳиллари Клинтоннинг штаби Стайннинг ташаббусини маъқуллади. Клинтон сайлов куни мағлубиятини тан олганига қарамай, 26 ноябрь куни унинг маслаҳатчиси Марк Элиас Клинтоннинг жамоаси овозларни қайта ҳисоблаш жараёнида қатнашиши ҳақида ёзди.

    Овозларни қайта ҳисоблаш Клинтонга Мичиганда ғалаба келтириши мумкин — у ерда Трамп атиги 10700 та овозга ўзиб кетган. Висконсинда эса фарқ 27 минг овоздан ортиқ, Пенсильванияда эса 70 мингга яқин. Сайлов натижалари ўзгариб, Трамп президентликдан қуруқ қолиши учун, овозларни қайта ҳисоблаш якунарига кўра Клинтон ҳар учала штатда ҳам ғолиб деб топилиши керак — шунда у танловчилар ҳайъатининг қўшимча 46 та овозини қўлга киритади ва президентлик курсини эгаллаш учун зарур бўлган 270 овоздан 276 тасига эга бўлади. Ҳозирги ҳолатда бир ёки икки штатдаги қайта ҳисоблаш натижасига кўра президентлик сайловида ғолиб чиқиш имконсиз.

    Овозларни қайта ҳисоблаш камдан-кам ҳолларда сайловнинг дастлабки натижаларини ўзгартиради. Масалан, 2000 йили Флоридаги овозларни қайта ҳисоблаш Эл Горга 1247 та овозни тақдим этган, бироқ штатда барибир кичик Жорж Буш ғалаба қозонган. FiveThirtyEight лойиҳаси ҳисоб-китобларига кўра, штатлар даражасидаги 4687 сайлов кампаниясидан 27 тасида овозларни қайта ҳисоблаш ўтказилган бўлиб, фақат учта ҳолатда ғолиб ўзгарган (эътиборли томони, ҳар учала сафар демократлар ғолибликни қўлга киритган).

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    01.12.2016, 21:23   Изоҳ (0)   20159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Шу кунгача яшай олишимни билардим». Кубалик дастурчининг Фидель Кастро вафоти ҳақидаги монологи

    01.12.2016, 20:45

    Алмазбек Атамбаев: Россия ҳарбий базаси шартнома муддати тугаганидан сўнг Қирғизистон ҳудудини тарк этиши зарур

    01.12.2016, 18:00

    Эрдўғон Путин билан суҳбатда Туркиянинг Сурияда ўтказаётган ҳарбий операцияси мақсади ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

    01.12.2016, 17:39

    Украина отишмалар ҳудудини Россия чегарасидан нарига сурди

    01.12.2016, 17:13

    АҚШлик сенатор ФҚБга бутун дунё бўйлаб компьютерларга бузиб кириш имконини берувчи тузатиш қабул қилинишига тўсқинлик қила олмади

    01.12.2016, 15:13

    Конюхов ҳаво шарида баландлик рекордини ўрнатмоқчи

    01.12.2016, 14:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.