Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик Оксана Чусовитина 25–26 ноябрь кунлари спорт гимнастикаси бўйича Мексикада бўлиб ўтган Abierto Mexicano de Gimnasia халқаро турнирда иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг «Telegram»даги канали орқали маълум қилинди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Мусобақада Бразилия, Германия, Испания, Италия, Колумбия, Мексика, Руминия, Ўзбекистон, Украина ва Япония мамлакат вакиллари иштирок этди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Етти карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси Оксана Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида 14,250 балл билан энг яхши натижани қайд этди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Тўрт машқдан иборат кўпкураш натижасига кўра 41 ёшли Чусовитина 52,225 балл билан бронза медалига сазовор бўлди. Украиналик Ангелина Кисла (54,400) олтин, бразилиялик Каролин Педро (53,975) кумуш медали билан тақдирланди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди