Менделеев жадвалининг 113-рақамли янги ўта оғир элементи расман «нихоний» номи ва Nh рамзига эга бўлди. Япония табиий фанлар институти бу ҳақда маълум қилди. Айнан шу институт мутахассислари мазкур элементни кашф этган, дея хабар беради «ТАСС».
«Нихоний» сўзи мамлакатнинг маҳаллий номланиши — «Нихон»дан келиб чиққан.
Олдинроқ Назарий ва амалий кимё халқаро иттифоқи 113, 115, 117 ва 118-рақамли янги элементларни нихоний (Nh), московий (Ms), тенессин (Ts) ва оганессон (Og) деб аташни тавсия қилганди. Улардан иккинчисини Москва, тўртинчисини эса Россия фанлар академияси академиги Юрий Оганесян шарафига номлаш таклиф этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)