Польшанинг Польковице шаҳрида ер силкиниши юз берган пайтда Рудна конида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TVN24 телеканали маълум қилди, деб ёзади «РБК».
4,5 магнитудали зилзила маҳаллий вақт бўйича 21:00 да содир бўлди. Ҳодиса оқибатида кондаги ўн нафар кончи бекилиб қолди. Қутқарувчилар бир кишининг қурбон бўлганлигини аниқлади, яна икки киши кондан олиб чиқилди.
Телеканалнинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда қолган етти нафар кончини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)