АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Ироқ Курдистони раҳбари Масъуд Барзоний билан телефон орқали мулоқоти чоғида Мосулни озод этиш кампанияси, шунингдек, Ироқ ҳудудий яхлитлигини сақлаш муҳимлигини муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Вице-президент Ироқ кучлари ИШИДга қарши кураш борасида эришаётган муваффақиятларни олқишлади. Президент Барзонийга курд тузилмалари бунга қўшаётган ҳисса учун миннатдорчилик билдирди. Бош вазир Ҳайдар ал-Ободий ва Ироқ ҳукумати билан тиғиз ҳамкорлик муҳимлигига эътибор қаратди», — дея таъкидлади Оқ уй маъмурияти вакиллари.
Суҳбатдошлар мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб, Ироқдаги барча ҳарбий операциялар расмийлар билан келишган ҳолда амалга оширилиши зарурлигини билдирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)