29 ноябрь, сешанба куни Нью-Йорк марказида иш ҳақини оширишни талаб қилиб ташкил этилган норозилик акциясида қатнашган 25 дан ортиқ киши полиция томонидан ҳибсга олинди, деб ёзади «ТАСС».
Намойишчилар иш ҳақининг минимал қиймати соатига 15 долларгача оширилишини талаб қилди. Таъкидланишича, 350 га яқин намойишчи Манхэттендаги Зукотти боғига тўпланган ва АҚШда амалда бўлган ижтимоий-иқтисодий сиёсатга қарши шиорларни баралла айтган. Полиция вакиллари сўзларига кўра, энг тажовузкорона ҳаракат қилган ва автомобиллар йўлини тўсиб қўйишга уринган намойишчилар қўлга олинган.
Акция иштирокчиларининг аксариятини тезкор хизмат кўрсатиладиган ресторанлар ва бошқа паст даражали маош тўланадиган соҳалар ишчилари ташкил қилди.
Шунга ўхшаш норозилик акциялари 29 ноябрь куни мамлакатнинг бошқа шаҳарларида, жумладан, Денвер (Колорадо штати), Детройт (Мичиган), Лос-Анжелес (Калифорния), Хьюстон (Техас)да ҳам бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)