АҚШ Махфий хизмати (давлатнинг биринчи шахслари, жумладан янги сайланган президент Дональд Трампнинг хавфсизлиги учун жавобгар) Facebook ижтимоий тармоғида Трампни ўлдириш ҳақида таҳдид қилиб пост ёзиб қолдирган эркак билан суҳбатлашди, деб ёзади «ТАСС».
TMZ маълумотларига кўра, ҳукумат вакиллари эркакнинг уйига шу ой аввалроқ ташриф буюрган. Учрашувда Огайо штати Грин округи шерифи ёрдамчиси ҳам қатнашган. Исми Мика (фамилияси ошкор этилмаяпти) бўлган америкалик аслида у ёзган пост ҳазил бўлганини ва у Трампга зарар етказиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
Ушбу пост 14 ноябрь куни ёзилган эди. Мика ижтимоий тармоққа «Трампни ўлдириш» сўзларидан иборат график коллажни жойлаштирган. Махфий хизмат ходимлари бу хабарни таҳдид сифатида баҳолаган, аммо эркакнинг изоҳи уларни қониқтирган.
Изоҳ (0)