ОПЕК келишувлар мониторингини олиб бориш мақсадида махсус комиссия тузди. Бу ҳақда ташкилот аъзоларининг Венада бўлиб ўтаётган музокаралари чоғида ОПЕК президенти, Қатар энергетика вазири Муҳаммад бин Солиҳ ас-Садо маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Комиссия таркибига Кувайт, Венесуэла ва Жазоир киради.
Бир муддат илгари ОПЕК аъзоларига нефть қазиб олиш ҳажмларини режадагидан кўпроқ қисқартиришни таклиф қилгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)