Осиё тараққиёт банки 28 ноябрь куни Ўзбекистоннинг мева-сабзавот соҳасидаги ишлаб чиқариш-сотиш занжири тараққиётини яхшилаш учун 154 миллион доллар миқдорида қарз берилишини маъқуллади, деб ёзади UzDaily.
ОTБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё минтақавий департаментининг табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги бўйича катта иқтисодчиси Буи Минх Жиап айтишича, ушбу маблағ мева-сабзавот етиштириш билан шуғулланадиган фермерларни ҳамда мева-сабзавот соҳасидаги ишлаб чиқариш-сотиш занжирига жалб этилган корхоналарни узоқ муддатли молиялаштириш имкониятини кенгайтиришда ёрдам беради.
Ўзбекистон ҳукумати ОTБнинг қарзини иштирокчи молиявий институтларга қайтадан молиялаштириш учун беради. Улар орасида «Асака» банки, “Давр банк”, Hamkorbank, «Ипак йўли» банки, Ипотека банк, Ўзбекистон Республикаси Миллий банки, Туронбанк ва Ўзсаноатқурилиш банки бор.
Ўз навбатида, банклар манфаатдор ҳамда кредит олиш талабларига жавоб берадиган фермерлар ва корхоналарга мева-сабзавот соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш учун субкредитлар тақдим этади.
Изоҳ (0)