Тошкентда Андерсен эртаклари асосидаги «Қор маликаси» Янги йил мюзикли намойиш этилади, деб ёзади UzDaily. Мюзикл 24 декабрдан 26 декабргача ва 8 январдан 10 январгача «Истиқлол» санъат саройида қўйилади.
Жажжи томошабинларни, шунингдек, уларнинг ота-оналарини тўлиқ янгиланган спектакль кутмоқда. Мюзикл постановкачи режиссёри Ҳусан Солиҳовнинг айтишича, бу йил актёрлар таркибида ўзгаришлар бўлган. Россия телевидениесининг «Голос. Дети» лойиҳаси иштирокчиси Шуҳрат Турдихўжаев мюзиклда роль ижро этади.
Шунингдек, ўтган йилдаги каби, Сардор Милано «Қор маликаси»да меҳрибон эртакчи ролини ўйнайди.
Айни пайтда репитиция жараёни авжида. Костюмер дизайнерлар эртак қаҳрамонларига либослар тикмоқда, шунингдек, янги декорацияларни яратиш ишлари бормоқда.
Изоҳ (0)