«VIA Sharq» гуруҳи хонандалари Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева ота-оналик бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
«Жуда ҳам бахтлиман! Шу кунларга етказганига шукр!», — деб ёзган хонанда Сарвар Акбаров Instagram’да саҳифасида қолдирган хабарида.
«Qalampir.uz» нашрининг ёзишича, «Шарқ» гуруҳи 2001 йили Сарвар Акбаров ва Мурод Раҳматуллаев томонидан ташкил этилган.
Кейинчалик Сарвар Акбаров гуруҳ учун аёл хонанда излашни бошлайди ва 2008 йили Татьяна Зайцева гуруҳга қўшилади.
«Сарвар ва Татьяна бундан беш йил аввал турмуш қурган. Бу уларнинг тўнғич фарзанди», — деб ёзади «Qalampir.uz» нашри.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)