Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ярим енгил вазн тоифасида Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) чемпионлиги унвонидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда, ташкилот матбуот хизматига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Ярим енгил вазн тоифасида мутлақ чемпионлик мақомига бразилиялик Жозе Альдо эга бўлди.
Макгрегор енгил вазн тоифасида чемпионликни сақлаб турибди. 12 ноябрь куни у Эдди Альварес устидан ғалаба қозониб, мазкур унвонга сазовор бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган биринчи жангчига айланган эди.
Изоҳ (0)