Россиялик миллиардер, спорт ва маданият ҳомийси, Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) амалдаги президенти Алишер Усмонов ушбу лавозимга қайтадан сайланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгари хабар қилинганидек, Усмонов мазкур лавозимга кўрсатилган ягона номзод эди. Федерация регламентига кўра, агар президентликка ягона номзод кўрсатилган бўлса, овоз бериш ўтказилмайди, барча делегатларнинг розилиги талаб этилади. Ташкилот йиғилишида барча делегатлар Усмонов номзодини қўллаб-қувватлади.
Усмонов FIE’га 2008 йилдан бери бошчилик қилиб келади.
Изоҳ (0)