Хитойнинг Ханчжун шаҳрида 58 ёшли эркакнинг болта билан ҳужум қилиши туфайли 9 киши, жумладан, 7 нафар бола жароҳатланди. Полиция гумонланувчини қўлга олгани билдирилмоқда, дея хабар беради «Интерфакс».
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак болаларга синфдан ташқари таълим марказида ташланган. Жабрланганлар орасида 5 нафар биринчи ва 2 нафар учинчи синф ўқувчилари бўлган. Улар ҳужумга дуч келган пайт тушликка тўпланганди.
Шунингдек, жиноятчи ҳодиса жойидан яширинишга уриниши чоғида икки ўткинчини ҳам яралади. У мазкур қилмишини ўғрилик қилгани сабабли икки бор полицияга тушгани учун жамиятдан қасдини олмоқчи бўлгани билан изоҳлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)