Жангариларнинг ҳарбий база яқинидаги масжидга 26 ноябрь, шанба куни уюштирган ҳужуми туфайли Покистон армиясининг камида икки ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, 14 нафар ҳарбий жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Покистон ғарбида, Афғонистон билан чегарадаги Мохманд агентлигида жойлашган ҳарбий базада рўй берди. Жиноятчилар ҳарбий база ҳудудига суқилиб кирмоқчи бўлди, бироқ унга етмай, масжид биносида ўт очди. Бу пайт у ерда армияга янги чақирилганлар бор эди. Отишма бошланди ва унинг якунида барча 4 жангари йўқ қилинди.
Ҳозирда ҳарбийлар ҳужум қилганларнинг шерикларини қидирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)