Оқ уй маъмурияти АҚШда яқинда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунларини тан олди. Бу ҳақда 26 ноябрь, шанба куни The New York Times нашри маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Маъмурият баёнотида сайлов натижаларига Россиянинг уларга аралашиш ҳаракатлари таъсир ўтказмагани таъкидланган. Ушбу тан олиш сайланган президент Дональд Трампнинг рақиблари у кичик устунлик билан ғолиб чиққан уч штат — Висконсин, Мичиган ва Пенсильванияда овозларни қайта ҳисоблаб чиқишни талаб қилаётгани асносида янгради.
«Яшиллар» партиясидан президентликка номзод Жил Стайн мазкур жараён учун маблағ йиғилишини эълон қилганди. Ҳозиргача у 5 миллион доллардан зиёд пул тўплашга эришди.
Шу билан бирга, 25 ноябрь, жума куни кечки пайт овозлар қайта ҳисоблаб чиқилгандан кейин ҳам Мичиган штатида Трамп ғолиб бўлиб қолгани маълум бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)