Коста-Рикага 24—25 ноябрь кунлари «Отто» довули ёпирилиши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. 20 дан 25 кишигача бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Расман қурбонлар сони 9 кишини ташкил этмоқда. 8 кишининг жасади топилди, бир кишининг танаси қолдиқларини топиш қолди», — дея маълум қилди мамлакат суд полицияси бош директори Вальтер Эспиноса.
Коста-Рика президенти Луис Гильермо Солис мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)