• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Президенти сайловини муваффақиятли ўтказишнинг муҳим омилларидан бирига айланади

    Дунё жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича олиб борилаётган сайлов кампаниясини катта қизиқиш билан кузатмоқда. «Халқ сўзи» газетаси мухбирининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Темир Ширинов билан суҳбати ана шу жараён ҳақида бўлди.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    — Ҳақиқатан ҳам, дунё ҳамжамияти нигоҳи кечаётган қизғин жараёнга қаратилган, — дейди Т. Ширинов. — Жорий йилги сайлов кампаниясини ёритиш учун жаҳоннинг 30 та мамлакати ахборот агентликлари журналистларини аккредитациядан ўтказдик. Бундан ташқари, 500 нафардан ортиқ халқаро ва хорижлик кузатувчилар сайловни кузатишда иштирок этиш истагини билдиришди. Улар МДҲ, Осиё, Африка, Европа ҳамда Американинг 40 мамлакати ҳуқуқшунос-олимлари, сиёсатшунослари, жамоат арбоблари, парламент ва сайлов органлари вакилларидир. Мамлакатимизга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроқўми сингари халқаро ташкилотлардан кузатувчилар миссиялари юборилди. 1999 йилдан бери биринчи марта ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ ва қисқа муддатли кузатувчиларидан иборат тўлақонли миссияси сайловни кузатади.

    — Сайловнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларга мослиги унинг демократия, ҳаққонийлик ва адолатлилик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминлайди. Ўзбекистон сайлов тизимини шакллантиришда бу жиҳатлар қандай ўрин тутади?

    — Бундан 24 йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги принципи белгилаб қўйилган. Бу ёш давлатимизнинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувининг қонуний асоси бўлди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, ИҲТ ва бошқа нуфузли халқаро ҳамда давлатлараро ташкилотлар аъзолари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Умуман, мамлакатимиз бугун юздан ортиқ ташкилотлар фаолиятида иштирок этиб, кўп томонлама ҳамкорлик борасида турли тузилмалар билан алоқаларни фаол ривожлантирмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан 2010 йил ноябрь ойида илгари сурилган ҳамда парламент томонидан қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси давлат ва жамият ҳаётини энг юқори демократик талаблар асосида янгилашнинг ўзига хос стратегияси бўлди.

    — Маълумки, Концепцияда сайлов қонунчилигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Унда белгилаб берилган вазифалар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қандай хизмат қилмоқда?

    — Концепцияда миллий сайлов тизимини модернизация қилиш демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва очиқ фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг таркибий қисми сифатида алоҳида йўналиш этиб белгиланган. Шу ўринда жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳасини чуқур ҳамда ҳар томонлама ислоҳ қилиш ва тараққий топган демократик давлатларнинг тажрибасини ўрганишга устувор аҳамият қаратилганини таъкидлаш зарур. Чунончи, сўнгги олти йил давомида Концепцияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда ва хорижда 160 га яқин йирик халқаро тадбирлар, шу жумладан, 43 та халқаро анжуман, 33 та семинар, 81 давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирларга 700 нафардан зиёд халқаро эксперт жалб қилинди. Улар дунёнинг 47 мамлакати вакиллари бўлиб, 130 та нуфузли хорижий тадқиқот марказларида фаолият юритади. Бундан ташқари, юртимиздаги 20 та илмий-тадқиқот марказининг икки минг нафардан ортиқ вакиллари мазкур анжуманларда қатнашди.

    Бу саъй-ҳаракатлар дунёнинг юздан зиёд етакчи илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш имконини берди. Германия, Франция, Италия, Бельгия, Буюк Британия, Испания, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, Исроил, Россия ҳамда Шарқий Европа ва Осиё—Тинч океани минтақаси мамлакатларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда илмий марказлари шулар жумласидандир. Шунингдек, БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, Миллий демократия институти (АҚШ), Германиянинг Ф.Эберт ва К.Аденауэр жамғармалари, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Демократия ва сайловларни ташкил қилиш халқаро институти ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар ва фондлар билан ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

    Бундай халқаро форум ҳамда амалий ҳамкорлик алоқалари натижалари «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Экологик назорат тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида», «Электрон ҳукумат тўғрисида», «Парламент назорати тўғрисида»ги каби муҳим қонунлар ҳамда 30 дан ортиқ бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва қабул қилишда қўл келди.

    Бевосита сайлов мавзуида 10 га яқин йирик халқаро анжуманлар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этилди. Уларда АҚШ, Франция, Япония, Исроил, Германия, Жанубий Корея, Италия, Испания, Латвия, Греция, Туркия, Норвегия, Хитой ҳамда МДҲ мамлакатлари экспертлари иштирок этди.

    Хорижий мамлакатларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш амалиётини ўрганиш мақсадида сўнгги 5 йил давомида ўзбекистонлик экспертларнинг Франция, Испания, Польша, Дания, Буюк Британия, Корея Республикаси, Россия, Ҳиндистон сингари давлатларга йигирмадан зиёд сафарлари уюштирилди.

    Дунёнинг етакчи давлатлари, хусусан, Буюк Британия, Германия, Швейцария, АҚШ, Бельгия, Нидерландия парламентлари вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари ҳам сайлов қонунчилиги ва амалиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутди. Ушбу ташрифлар доирасида сайлов жараёнини такомиллаштириш масалалари бўйича брифинглар, давра суҳбатлари, анжуманлар ҳамда экспертлар мулоқоти ташкил этилди.

    Шу ўринда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ушбу йўналишдаги фаолиятини алоҳида қайд этиш жоиз. Институт томонидан тараққий этган демократик давлатлар илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида хорижий мамлакатлар сайловларини масофавий мониторинг қилиш амалиёти йўлга қўйилган. Унга мувофиқ, хорижий давлатларнинг сайловга оид материаллари умумлаштирилиб, таҳлил қилиб борилмоқда. Мазкур мониторинг натижалари миллий сайлов қонунчилиги ҳамда амалиётини такомиллаштириш жараёнида АҚШ, Буюк Британия, Туркия, Тожикистон, Россия, Қирғизистон, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Австрия, Испания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир энг илғор тажрибаларидан фойдаланиш имконини берди.

    — Ўзбекистон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Мамлакат сайлов тизимини такомиллаштиришда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталиб ўцангиз.

    — Сайловларнинг халқаро кузатувларини амалга оширишга ихтисослаштирилган энг нуфузли тузилмалардан бири — ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан тажриба ҳамда ахборот алмашиш сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

    Марказий сайлов комиссияси, парламент палаталари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакиллари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиялари таркибида Арманистон, Молдова, Буюк Британия ҳамда бошқа мамлакатларда бўлиб ўтган сайловларни кузатди. Вакилларимиз кузатув доирасида қонунчиликни, хорижий давлатларда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини батафсил ўрганди.

    Марказий сайлов комиссияси ҳамда ЕХҲТнинг «Ўзбекистон Республикаси сайлов амалиётини такомиллаштиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида Марказий сайлов комиссияси мутахассислари ЕХҲТ иштирокчи-мамлакатларининг сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, сайлов амалиётини демократлаштириш, жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини татбиқ қилиш соҳасидаги тажрибаси билан танишди.

    ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиялари Ўзбекистонда 1999, 2004, 2009 ҳамда 2014 йилларда парламент сайловини, 2007, 2015- йилларда эса Президент сайловини кузатган. Бундай ҳамкорлик натижасида сайловнинг ҳуқуқий асослари изчил такомиллаштирилди, сайлов қонунчилигимизга умумэътироф этилган халқаро стандартлар тўлиқ имплементация қилинди.

    — Мамлакат аъзо бўлган бошқа халқаро ташкилотлар доирасида сайлов қонунчилигини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик қандай ривожланмоқда?

    — Марказий сайлов комиссияси ва парламент аъзолари, тадқиқот марказлари мутахассислари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари миссиялари таркибида мунтазам иштирок этиб келади. Хусусан, улар Арманистон, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Украина, Корея Республикаси, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Молдова, Буюк Британия ҳамда бошқа мамлакатларда иш олиб боришди. Бундай кенг миқёсли ҳамкорлик алоқалари, пировардида сайлов қонунчилиги ва амалиётини изчил такомиллаштириш, бошқа давлатлар ҳамда тузилмаларнинг сайлов тизимини ривожлантириш соҳасида мамлакатимиз билан алоқаларни кенгайтиришга бўлган қизиқишининг ортишига олиб келди. Масалан, 2010 — 2016 йилларда Марказий сайлов комиссияси томонидан Латвия, Литва, Корея Республикаси марказий сайлов органлари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

    Ўзбекистон 2013 йилда дунёнинг 94 та мамлакати билан бирга Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясини таъсис этиш ташаббускорларидан бўлди. Бу юртимизнинг халқаро сайлов ҳуқуқини ривожлантириш соҳасидаги муҳим ҳиссаси сифатида эътироф этилди. Мазкур тузилма айнан сайлов ҳуқуқи соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни мақсад қилган. Бугунги кунда у дунёнинг 106 та мамлакати сайлов органлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, давлатларда сайловларнинг демократия, ҳаққонийлик, очиқлик ва эркинлик сингари принсиплар асосида ўтказилишига хизмат қилаётган нуфузли ташкилотга айланди.

    Ҳозирги вақтда Марказий сайлов комиссияси томонидан Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва ЕХҲТ кўмагида Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини яратиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Бу халқаро ҳуқуқ қоидаларини миллий сайлов қонунчилигига изчил имплементация қилиш, фуқаролар сайлов ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ҳисобланади.

    26.11.2016, 16:58   Изоҳ (0)   6012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хатамжон Кетмонов Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашувда нархлар ва тарифлар ўсиши инфляция даражасидан юқори бўлмаслигини таъминлашга эътибор қаратди

    26.11.2016, 16:01

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 28 ноябргача сел келиши хавфи бор

    26.11.2016, 15:56

    Profi Education ётоқхонасида аҳвол қандай?

    26.11.2016, 09:37

    Сиёсий партиялар кузатувчиларининг иштироки Президент сайлови адолатли, очиқ ва ошкора ўтишига хизмат қилади

    25.11.2016, 16:53

    Ягона порталда энди электрон рақамли имзо талаб қилинмайди

    25.11.2016, 13:03

    «Аргументи и факти»: Президент сайлови Ўзбекистон ва унинг халқи ҳаётида фавқулодда муҳим аҳамиятга эга

    25.11.2016, 12:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.