Англия миллий терма жамоаси учун 114 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 21 та гол уришга муваффақ бўлган истеъдодли ярим ҳимоячи Стивен Жеррард футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди, деб ёзди «Чемпионат».
«Менинг карьерам ақлбовар қилмас даражада бўлди. Мен ўтказган ҳар бир оним учун ‘Ливерпуль’, ‘Лос-Анжелес Гелакси’ ва Англия термасидан миннатдорман».
«Мен ўзимни бахтиёр ҳис қиламан. Чунки жуда кўп ажойиб дамларни бошдан ўтказдим. Мен ‘Ливерпуль’ сафида 700 дан зиёд ўйинда майдонга тушганимдан ва уларнинг кўпида сардор бўлганимдан ғурурланаман».
«Менга буюк футболчилар билан елкама-елка тўп суриш насиб қилди. Доимо қўллаган мухлислардан миннатдорман. Ва албатта оиламга чексиз раҳмат айтаман», — деб фикр билдирган Жеррарднинг ўзи. У келгуси фаолиятига тез кунларда ойдинлик киритишини қўшимча қилган.
Маълумот учун, бир қатор совринларга эга чиққан Стивен Жеррардга Англия чемпиони бўлиш насиб қилмаганди.
Изоҳ (0)