Покистон ТИВ покистонлик ҳарбий хизматчилар ўлдирилган ҳинд ҳарбийларининг жасадларига шикаст етказаётганлиги ҳақидаги хабарларни ёлғон ва асоссиз деб атади, шунингдек, Ҳиндистон томонини ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни кўп марталаб бузишда айблади. Бу ҳақда Покистоннинг Doon газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Покистон оммавий ахборот воситаларининг ёлғон ва асослантирилмаган хабарларини кескин рад этади. Покистон армиясининг бу каби ахлоқсиз ва профессионал бўлмаган ҳаракатларга алоқаси йўқ ва у бундай ҳаракатларни қўллаб қувватламайди», — деди Покистон ТИВ расмий вакили Нафис Закария.
Аввалроқ Ҳиндистоннинг NDTV телеканали ва бошқа ОАВлар уч нафар ҳинд чегарачиси қуролланган шахслар томонидан ўлдирилганлиги ва улардан бирининг жасади майиб қилинганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)