Россия ва АҚШ ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари Сергей Лавров ва Жон Керри телефон орқали мулоқот чоғида Суриядаги можарони бартараф этиш йўлларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «РБК».
«Мулоқот чоғида БМТ Хавфсизлик кенгашининг олдиндан қўйиладиган шартларсиз Суриядаги томонлар ўртасида музокараларни бошлаш талаби, шунингдек, ‘Жабҳат ан-Нусра’ жангарилари етакчилик қилаётган ноқонуний қуролли тузилмалар ўрнашиб олган шарқий Алеппода вазиятни изга солиш бўйича вазифанинг бажарилиши кўриб чиқилди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.
Лавров ва Керри Яман, Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)