Суриядаги можаро давомида 1000 дан ортиқ эронлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон жанговар ҳаракатлар фахрийлари ташкилоти раҳбари Муҳаммад Али Шоҳидий Махалатий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сурия ҳудудида жанговар ҳаракатлар давомида ҳалок бўлган ҳамюртларимиз сони мингдан ошиб кетди», — дея таъкидлади Махалатий. Фахрийлар ташкилоти раҳбари бу рақамларни Эрон халқ кўнгиллилари олдидаги чиқиши чоғида келтирган.
Маълумот учун, Эрон Суриядаги можарода расмий Дамашқ тарафида иштирок этади. Шу пайтгача Теҳрон Сурияда ҳалок бўлган фуқаролари тўғрисида ҳеч қандай маълумот бермаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)