Қозоғистон парламенти депутатлари республика пойтахти Остонани президент Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлашни таклиф қилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Ўз ташаббусини улар республика қонун чиқарувчи органининг иккала палатаси қўшма мажлисида маълум қилди.
«Мамлакат конституциясида биринчи президент — Миллат етакчиси Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг давлатимиз қурилишига қўшган мислсиз ҳиссасини қайд этишни таклиф қиламиз. Ел баси (миллат етакчиси) исми пойтахт ҳамда мамлакатнинг бошқа муҳим объектлари номида акс эттирилсин», — дейилади 16 декабрда нишонланадиган Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги декларацияси лойиҳасида.
Изоҳ (0)