Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси унинг жамоасига ҳеч қачон ўтмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ишончим комилки, Месси ҳеч қачон ‘МЮ’га ўтмайди», — унинг сўзларини келтиради Mirror.
«Ҳар мавсум бир воқеа такрорланади: у ‘Барселона’дан кетмоқчи бўлади, аммо кетмайди», — қўшимча қилди Моуриньо.
ОАВда тарқалган хабарга кўра, гранд жамоалардан бири Мессига 100 миллион евро бериб, уни «Барселона» билан шартномасини узайтирмасликка кўндиришни режалаштирмоқда. Агар янги шартнома имзоланмаса, харидор жамоа 250 миллион евро миқдоридаги клаусулани тўлаш мажбуриятидан халос бўлади.
Бу жамоа «Манчестер Юнайтед» бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.
Мессининг «Барса» билан шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган.
«Умид қиламанки, у ҳеч қачон ‘Барселона’ни тарк этмайди, негаки у ‘Барселона’га тегишли, ‘Барселона’ эса унга тегишли», — деб хулоса қилди Моуриньо.
Изоҳ (0)