Германия канцлери Ангела Меркель расмий Берлин Суриядаги тиббиёт муассасалари қасддан бомбаланаётгани борасида кўплаб далилларга эгалигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Суриядаги вазият кун сайин бизни кўпроқ қайғуга солмоқда, айниқса Алеппода бўлаётган воқеаларни кўрганимизда. Тан олишим керакки, шифохоналар ва тиббий муассасалар атайлаб бомбаланаётганига кўплаб ишоралар мавжуд», — деди у Бундестагдаги чиқишида.
Меркель тиббий муассасаларга ҳужум қилиш халқаро қонунчиликда тақиқланганини эслатиб ўтди.
Бундан ташқари, Германия канцлери Россия Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаётганидан афсусдалигини билдирди.
Изоҳ (0)