Режиссёр Баҳром Ёқубовнинг «Бойвачча куёв» номли кинокомедияси кетма-кет бешинчи ҳафта энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Намойиши 14 октябрдан бошланган фильм октябрнинг сўнгги икки ҳафтасида ҳам касса йиғимлари бўйича биринчи бўлганди.
Ноябрнинг иккинчи ҳафтаси кинорейтингида кейинги ўринларни Азамат Аҳроровнинг «Нотаниш қотил», Шерзод Биннинг «Қайсар ошиқлар», Суҳроб Ҳасановнинг «Бой бўлма, сахий бўл», Файзираҳмон Усмоновнинг «Ишқ» фильмлари банд этган.Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий киносаройида «Нотаниш қотил», «Қайсар ошиқлар», «Алдагани қуда яхши», «Кутилмаганда бузилган тўй», «Бойвачча куёв», «Ишқ», «Бой бўлма, сахий бўл» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
Фильмлар намойишлари жадвали билан «Дарё.Afisha»да танишиш мумкин.
14 ноябрь — 20 ноябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Бойвачча куёв» (комедия)Режиссёр — Баҳром Ёқубов2-ўрин. «Нотаниш қотил» (жангари)Режиссёр — Азамат Аҳроров
3-ўрин. «Қайсар ошиқлар» (комедия)Режиссёр — Шерзод Бин
4-ўрин. «Бой бўлма, сахий бўл» (ўткир сюжетли мелодрама)Режиссёр — Суҳроб Ҳасанов
5-ўрин. «Ишқ» (комедия)Режиссёр —Файзираҳмон Усмонов
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)