Номаълум кимсалар 22 ноябрь, сешанба куни гонконглик эркакнинг олтин ёмбилар солинган сумкасини ўғирлаб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Тилланинг қиймати 20 миллион Гонконг доллари (2,58 миллион АҚШ доллари)га тенг бўлган.
Мегаполис кўчаларидан бирида пичоқ билан қуролланган бир неча киши жабрланувчининг устига номаълум суюқликни қуйиб юборган ва унинг олтин солинган сумкасини олиб, қочиб қолган.
Айни пайтда полиция воқеа жойида далил йиғмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаяпти.
Изоҳ (0)