Руминия аксилкоррупциявий прокуратураси Microsoft компаниясининг икки собиқ менежери ва Fujitsu Siemens Computers собиқ менежерига хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва ноқонуний даромад олиш, бунинг ортидан давлатга 67 миллион доллар зарар келтиришда айблов эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
AP манбаларига кўра, менежерлар ҳукумат билан 2004—2008 йилларда Microsoft лицензияларини харид қилиш учун шартномалар тузган. Бироқ, ҳукумат шартномада кўрсатилганидан кўпроқ маблағ тўлаб берган.
Прокуратура уч айбланувчини ҳам суд назоратига олди: улар полицияга ҳаракатлари тўғрисида хабар бериши лозим, Руминия ҳудудини эса тарк этолмайди.
Олдинроқ мамлакатдаги коррупцияга оид йирик можаролардан бири бўлган Microsoft иши бўйича Руминия олий кассация суди Пьятра-Нямц шаҳри собиқ мери Георге Штефан 6 йил, собиқ алоқа ва ахборот жамияти вазири Габриел Санду 3 йил, тадбиркорлар Дорин Кокош ва Николае Думитру эса 2 йилу 4 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)