Осло университетининг тилшунос профессори Рольф Тейл дунёдаги энг ғайриоддий тил пираха тили эканлигини маълум қилди. Ундан Amazonияда яшайдиган овчи ва термачилик билан шуғулланувчи пираха халқи фойдаланади. Бу ҳақда ScienceNordic нашри хабар берди.
Тейлнинг сўзларига кўра, пираха тили энг оҳангдор тиллардан бири ҳисобланади, унда маънони фарқлаш учун товуш баландлигидан фойдаланилади. Масалан, «дўст» ва «душман» сўзлари бир хил ёзилади, аммо турлича айтилади. Бундан ташқари, тилда ҳуштак ва куй ҳам ишлатилади. Пираха тилида бор-йўғи учта унли ва саккизда ундош ҳарфлар мавжуд.
Ушбу тилда сон ҳамда рангни ифодаловчи сўзлар деярли йўқ. Миқдор «бир нечта», «янада кўпроқ» ёки «кўп» каби учта сўз ёрдамида ифодаланади. Рангни эса ушбу рангдаги буюм билан аташади. Шунингдек, феълларнинг замон шакллари мавжуд эмас.
Изоҳ (0)