Ноябрь ойининг охирида Шимолий қутбда об-ҳаво меъёридан иссиқроқ бўлмоқда. Арктикада қутб туни давом этаётганига қарамай, музликлар эриб кетмоқда, деб хабар қилади TJournal.
Таъкидланишича, айрим ҳудудларда музликларнинг ўсиши давом этмоқда, аммо океаннинг Франц-Иосиф ерига яқин ҳудудларида рўй бераётган қисқаришлар ҳисобига арктик музлик ҳажми камайиб бормоқда. Олимларнинг таъкидлашича, август ойида икки шиддатли пўртана кенг муз майдонларини бўлиб юборди, минтақага иссиқ сувларни олиб келди, бу кейинги ойлар давомида эришнинг кучайишига сабаб бўлди. Айни пайтда 2016 йилнинг 160 куни мобайнида Арктика музлари рекорд даражадаги кам майдонга эга бўлди, ҳозир у ерда муз сатҳи 2012 йилнинг шу даврига нисбатан анча паст.
Бундан ташқари, оқ, ялтироқ муз Қуёш нурларини қайтариб, ҳавонинг янада исишига олиб келади. Бу омилларнинг бари минтақада ғайритабиий даражадаги иссиқ қишнинг кузатилишига замин яратди. Арктиканинг Россияга тегишли ҳудудларида ҳаво ҳарорати шу давр меъёрига нисбатан 7 даражага, Шимолий қутбда эса 20 даражага иссиқроқдир.
«Арктиканинг исишига бир неча омиллар сабаб бўлди: майдоннинг рекорд даражадаги кичик майдони ва, афтидан, қалинлиги, шунингдек, қуйи кенгликлардан кўп ҳажмда иссиқ ҳавонинг келиши», — деди Ратгерс университети иқлимшуноси Женнифер Фрэнсис.
Изоҳ (0)