Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши, шунингдек, мамлакат сайлов тизимидаги ўзига хосликлар Хитой ОАВларида ҳам ўз аксини топмоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Масалан, The Paper (Pengpai News) Шанхай халқаро пресс-бюроси тарқатган мақолада давлатнинг олий лавозимига ҳар бир номзод сайловолди дастурида республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўзда тутилгани қайд этилган.
Муаллиф — халқаро пресс-бюро бош муҳаррири ва директори Ву Тинг мазкур мақолада сайловни шаффофлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам атрофлича тўхталган.
«Сайловолди кампаниясига доир материаллар оммавий ахборот воситаларида турли тилларда ёритилмоқда, сайлов билан боғлиқ фаолият қатъиян миллий қонунчиликка мувофиқ ҳолда амалга оширилмоқда», деб ёзади у.
Хитойнинг «Дунфан Сзабао» («Шарқ тонги») газетасида босилиб чиққан мақолада журналист Вей Син миллий қонунчилик халқаро меъёр ва тамойилларга мувофиқ равишда фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишларини таъминлаши қайд қилинган. Муаллиф мамлакатда сайлов жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлашнинг механизмлари яратилганини алоҳида қайд этади.
Мақолада сайловга оид қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарликни белгиловчи меъёрлар халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган тамойилларига асосланган ва ривожланган демократик давлатларнинг қонунчилик амалиёти ҳамда тажрибасига мос келиши алоҳида таъкидланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)