БМТ Бош Ассамблеясининг учинчи қўмитаси нацизмни қаҳрамонлаштиришга қарши кураш ҳамда ирқчилик, ирқий камситиш ва ксенофобиянинг замонавий шаклларини бартараф этиш зарурати тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳужжатни 131 мамлакат, шу жумладан, Беларусь, Венесуэла, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Хитой ва Сурия қўллаб-қувватлади. 48 давлат, шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари овоз беришдан тийилди. АҚШ, Украина ва Палау қарши овоз берди.
Иккинчи Жаҳон уруши йилларида миллатчи-социалистлар (нацистлар) томонидан инсониятга қарши содир этилган жиноятларни хаспўшлаш ёки уларни инкор этишга қарши кураш тўғрисидаги лойиҳани Россия томони таклиф этган эди.
Изоҳ (0)