АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзганини маълум қилди, деб ёзади «РБК». Ўз лавозимини олти йил давомида эгаллаб келаётган Клэппер сўнгги ойларда Россияни хакерлик ҳужумларида айблаган эди.
Клэппернинг сўзларига кўра, у ўз вазифасини тарк этишига яна 64 кун вақт қолди. 75 ёшли Клэппер разведка соҳасида жами 50 йилга яқин хизмат қилган.
The Washington Post ёзишича, у АҚШ махсус хизматларининг президентлик сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашувини текшириш бўйича ишини мувофиқлаштирган. Сентябрь бошида Клэппер Демократик партия етакчиларининг электрон почта қутиларига хакерлик ҳужумлари руслар томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтганди.
Изоҳ (0)