Теҳрон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси пойтахтдаги барча болалар боғчалари, мактаблар ва институтларни ҳавонинг юқори даражада ифлосланганлиги сабабли ёпишга кўрсатма берди. Бу ҳақда бошқарма бош директори Носир Меҳрдодий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Эрон пойтахтида учинчи кундан бери ўрта ўқув юртлари беркитилган. Ҳаводаги қаттиқ зарралар миқдори меъёрдагидан уч маротаба ошиб кетгани билдирилмоқда. Бошқарма маълумотларига кўра, Теҳронда 22 октябрдан бери экологик муаммолар туфайли 412 киши вафот этди. Пойтахтнинг экологик вазият ўта оғир бўлган туманларида фақат ўша ҳудудда қайд этилган автомобиллар ҳаракатланишига рухсат берилган.
Теҳрон экология нуқтаи назаридан яшаш номақбул бўлган дунё шаҳарлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Бу кўп жиҳатдан 12 миллионли мегаполис «табиий шамоллаш»ни йўққа чиқарадиган чуқурликда жойлашгани билан ҳам боғлиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)