Япония бош вазири Синдзо Абэ хорижий мамлакатлар етакчилари ичида биринчи бўлиб АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан учрашишни улкан шараф деб ҳисоблайди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда унинг ўзи Нью-Йоркка учиб кетишидан олдин журналистларга маълум қилди.
«Мен у билан келажакка қаратилган очиқча мулоқот ўтказмоқчиман», — деди у. Япония ҳукумати раҳбари, шунингдек, Дональд Трамп билан ишончли алоқалар қуришни исташини таъкидлади, АҚШ билан альянсни эса «Япония дипломатияси асоси» деб атади.
Абэ ва Трампнинг учрашуви 17 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтиши керак.
Изоҳ (0)