Шимолий Хитойнинг ички Мўғулистон автоном туманидаги Чифэн шаҳрида Volvo русумидаги йўлтанламас ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра чорраҳада оломонга келиб урилди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Ҳалокатдан сўнг машинани бошқарган эркак воқеа жойидан яширинди, кейин эса жонига қасд қилди. Ҳозирда полиция юз берган ҳолатнинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.
Ҳодиса мактаблардан бири яқинида содир бўлди. Унинг оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар мактаб ўқувчиси бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)