Германия канцлери Ангела Меркель мазкур лавозимга тўртинчи бор номзодини қўяди. Бу ҳақда хоним етакчиси бўлган Христиан-демократик иттифоқ партияси вакили Норберт Реттгенга таяниб, CNN маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«У номзод сифатида илгари сурилади. Меркель Ғарб сиёсий концепциясининг таянч нуқтаси, фаол глобал сиёсий арбоб ҳисобланади. Шундай экан, у сайловларда иштирок этади ва масъулиятли етакчи сиёсатини олиб боради», — дея таъкидлади Реттген.
Маълумот учун, Германия тарихида илк аёл канцлер бўлган Ангела Меркель ушбу лавозимни 2005 йил, 21 ноябрдан бери эгаллаб келмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)