Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатнинг Исроилдаги элчиси лавозимига бош вазирнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Камол Окем танланганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз бош вазирнинг маслаҳатчиси жаноб Камол Окемни Исроилдаги элчи қилиб тайинладик. Исроил томони ҳам ўз элчисини тайинлади», — дея таъкидлади Туркия президенти.
Исроил 15 ноябрь, сешанба куни Лондондаги элчихонаси маслаҳатчиси ва Озарбайжондаги собиқ элчиси Эйтан Наэни Туркиядаги дипломатик ваколатхона раҳбари этиб тайинлагани маълум бўлди.
Икки давлатнинг дипломатик миссиялари 6 йил давомида вақтинчалик ишончли вакиллар раҳбарлиги остида фаолият кўрсатди. Бу Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатларда юз берган танглик билан боғлиқ бўлган: 2010 йили Исроил махсус бўлинмаси «Мовий Мармара» паромини қўлга олган ва мазкур операция чоғида Туркиянинг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)